16:03 / 08.08.2019
2 916

Ноқонуний иш келтирар ташвиш

Ноқонуний иш келтирар ташвиш
Ж.Турдиев 07.09.2018 йилда ўзига тегишли бўлган тумандаги “Узунсой” маҳалласида жойлашган хонадонида электр хисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан электр энергия тармоғига тўғридан-тўғри уланиб ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Мажбурий ижро бюронинг туман бўлими томонидан 04.10.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланган ҳамда ушбу жаримани тўлиқ тўлаб берган.

Бундан ўзига тегишли ҳулоса чиқармаган Ж.Турдиев электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишни авзал кўриб, яна қинғир ишга қўл урди.
Мажбурий ижро бюроси Шеробод бўлими ходимлари томонидан 16.07.2019 йилда ўтказилган хатловда фуқаро Ж.Турдиев яшаш хонадонида электр хисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан-тўғри уланган холда ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу фуқаро қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, белгиланган муддат ичида зарарни тўлиқ бартараф этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний иш келтирар ташвиш