14:06 / 27.10.2019
10 664

Жалолиддин Мангуберди ким эди?

Жалолиддин Мангуберди ким эди?
Жалолиддин Мангуберди туркий ислом тарихидаги энг машҳур ҳукмдорлардан бири ҳисобланади. У Хоразмнинг мўғулларга қарши курашига раҳбарлик қилиб, Парвон жангида мўғулларни тор-мор этади. Таъкидлаб ўтиш жоиз, бу Чингизхон қўшинининг Ғарбга юриши чоғида Ўрта Осиё, Эрон ва Афғонистонда олиб борган ҳарбий ҳаракатлари давомидаги ягона йирик мағлубиятидир.

1. Жалолиддин сўнгги Хоразмшоҳ эди. Унинг асл исми Мангуберди, аммо давр урф-одатларидан келиб чиққан ҳолда шаҳзодага иккинчи исм ўлароқ «Диннинг юксалиши» маъносини билдирувчи «Жалолиддин» номи берилади.

2. Унинг тарих саҳнасига юксалиши ислом дунёси учун жуда машаққатли бўлган даврга тўғри келди: Салибчилар Анатолия, Сурия ва Мисрни вайрон этар экан, шарқда ундан ҳам дахшатлироқ офат – мўғуллар истилоси бошланди.

3. Ўрта Осиё минтақаси давлатлари ичида мўғуллар ҳужумига илк дуч келган мамлакат Хоразмшоҳлар давлати бўлди. Империя ҳукмдори Аловуддин Муҳаммад Чингизхон кучларига қарши курашни уюштира олмади. Натижада, Ўтрор, Хўжанд, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Балх, Марв, Нишопур, Ҳирот, Урганч ва бошқа йирик шаҳарлар мўғуллар босқини остида қолди. Уларнинг ҳаммаси вайрон этилди, аҳолиси ўлдирилди. Аловуддин Муҳаммаднинг ўзи эса Каспий денгизи оролларидан бирида паноҳ топган. У кўп ўтмай вафот этади, ўлими олдидан мамлакат тахти вориси сифатида ўғли Жалолиддин Мангубердини тайинлайди.

4. Жалолиддин ўзининг содиқ қўмондони Темур Малик бошчилигида 300 аскардан иборат қўшин йиғиб, дастлаб Хуросонга, сўнг Нисога йўл олади. У ерда сон жиҳатдан устунлигига қарамай 700 кишидан иборат мўғул қўшинини тор-мор этади.

5. Ундан сўнг Нишопурга йўл олган Жалолиддин Нишопурдан Ғазна шаҳрига боради ҳамда бу ерда куч тўплай бошлайди. Кейинроқ, у Қандаҳорни қамал қилган мўғулларга ҳужум қилиб, уларни мағлубиятга учратади. Мазкур жанг ҳақида эшитган Чингизхон Шиги-Кутук қўмондонлиги остида Жалолиддинга қарши 30 минг кишилик қўшин жўнатади.

6. 1221 йилда Парвон шаҳри яқинида ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтади. Жанг икки кун давом этди ва мўғул аскарларининг мағлубияти билан якунланди – бу мўғулларнинг Ғарбга қилган бутун юришдаги ягона йирик мағлубияти эди. Мазкур ғалаба катта маънавий аҳамиятга ҳам эга бўлган, чунки энди мўғулларнинг енгилмаслиги тўғрисидаги афсона ўз кучини батамом йўқотди. Шундан сўнг, Чингизхоннинг ўзи асосий кучларини унга қарши йўналтириб, Жалолиддинга қарши юришга бошчилик қилишга қарор қилди. Улар ўртасидаги ҳал қилувчи жанг 1221 йил 26-ноябрда Индус дарёси бўйида бўлиб ўтди. Мўғуллар ғалаба қозонишди. Жалолиддин рафиқаси ва онаси босқинчилар қўлига тушиб қолишидан қўрқиб, уларни дарёга чўктиришга буйруқ берган. Ўзи эса қолган қўшин билан дарёнинг бошқа томонига ўтишга муваффақ бўлди. Чингизхон Жалолиддинни таъқиб қилиш учун Чиғатой раҳбарлигида қўшин юборган, бироқ уни қўлга туширишнинг имкони бўлмади.

7. Ҳиндистонда 3 йил давомида куч тўплаган Жалолиддин Мангуберди у ердан Эрон шимолига бостириб кирди, Марв ва Табризни забт этди. 1225 йилда эса Грузия ва Арманистоннинг бир қисмини эгаллашга муваффақ бўлган. 1226 йилда Тбилиси қўлга киритилди. Шуни ҳам назардан қочирмаслик керакки, Жалолиддин муттасил равишда икки фронтга – Кавказ ортида ва мўғулларга қарши жанг қилишга мажбур бўлди, бу эса унинг сезиларли даражада заифлашишига олиб келган.

8. Қулай вазиятдан фойдаланишга интилган мўғуллар Жалолиддинга қарши 30 минг кишилик қўшин билан ҳужум уюштиришди. Жалолиддин таслим бўлиб, Гангага чекинади. Тарихчи олим Насафийнинг ёзишича, у Амид тоғларида чодир қуриб, шу ерда маълум муддат тўхташга қарор қилган. Айни шу пайтда Жалолиддин кучларига қароқчилар ҳужум қилади, сўнгги Хоразмшоҳ айни шу жангда ҳалок бўлган. «Қароқчилар кимнинг қотилига айланишганини ҳатто билишмаган ҳам», дейди Насафий.

9. Одамлар узоқ вақт унинг ўлимига ишонишмаган ҳам. Кўп йиллар давомида Хоразмшоҳ тирик эканлиги ҳақида миш-мишлар мўғулларни ваҳимага солган.

Жалолиддин Менгуберди – Ўзбекистон тарихидаги миллий қаҳрамонлардан биридир. Унга атаб бир нечта ёдгорликлар барпо этилган, она шаҳри Хоразм вилоятидаги ёдгорлик мажмуаси шулардан биридир. 2000 йили Ўзбекистон Республикасида «Жалолиддин Мангуберди» ордени таъсис этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жалолиддин Мангуберди ким эди?