date

МИБ: Газ таъминоти корхонасига 100 млн. сўм қарздорлик ундирилди

МИБ: Газ таъминоти корхонасига 100 млн. сўм қарздорлик ундирилди

Қарздор корхонадан “Ҳудудгазтаъминот” корхонаси фойдасига қарздорликни ундириш тўғрисида Гулистон туманлараро иқтисодий судининг қарори бўйича ижро ҳаракатлари Мажбурий ижро бюросининг Ховос туман бўлими томонидан олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида мазкур қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаганлиги боис, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг мулклари хатланган.

Натижада, қарздор корхонадан 100 млн. сўм қарздорлик нақд пулда ундирилиб, “Ҳудудгазтаъминот” корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди. Бу каби ундирувлар давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Газ таъминоти корхонасига 100 млн. сўм қарздорлик ундирилди