
Каталониянинг машҳур клуби “Барселона” яна трансфер бозорининг диққат марказида. Жамоа раҳбарияти жорий мавсумда “Бавария” сафида ажойиб ўйин кўрсатаётган Харри Кейни келгуси йилда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Ишончли манбаларнинг хабар беришича, “Барса” англиялик ҳужумчини Роберт Левандовскининг энг муносиб вориси деб билади. Левандовскининг шартномаси 2026 йил ёзида ниҳоясига етади ва клуб олдиндан янги етакчини излашни бошлаган.
Маълумотларга кўра, “Барселона” Кейннинг 57 миллион фунт стерлинг (тахминан 64,5 миллион евро) миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр. Бу қадам каталонияликларнинг молиявий имкониятлари ва янги спорт режаси билан боғлиқ бўлиши айтилмоқда.
Харри Кейн эса “Бавария” сафидаги бу йилги мавсумини жуда кучли бошлади. Ҳозирга қадар 17 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Бу кўрсаткич у ҳали ҳам Европанинг энг самарали ҳужумчиларидан бири эканини тасдиқлайди.
Таҳлилчилар фикрича, агар ушбу трансфер амалга ошса, “Барселона” яна ҳақиқий марказий ҳужумчига эга бўлади. Кейин эса нафақат майдондаги ўйин услуби, балки жамоа ичидаги рақобатни ҳам кучайтириши мумкин.
Шу билан бирга, “Бавария” Кейнни қўйиб юборишни истамаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас. Немис клуби учун у ҳозирги пайтда ҳужум чизиғининг марказий фигураси ҳисобланади.
Кейннинг ўзини эса бу хабарлар безовта қилаётгани йўқ — у ҳозирча фақат “Бавария” билан чемпионлик ва Европа қаҳрамонлиги учун курашишни мақсад қилган. Аммо футбол оламида ҳамма нарса ўзгарувчан. Шу боис, 2026 йил ёзида уни “Барселона” либосида кўриш эҳтимоли жуда юқори дейиш мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.