date
views 1 730

Маҳалладошларга берилаётган беғараз ёрдам

Маҳалладошларга берилаётган беғараз ёрдам
Қибрай туманида ҳам коммунал тўловлардан қарздор бўлиб қолган хонадонларга ҳомийлар иштирокида ёрдам кўрсатилмоқда. Бундай ташаббус билан Мажбурий ижро бюросининг жойлардаги ходимлари чиқмоқдалар. Маҳалла йиғинлари билан ҳамкорликда кам таъминланган ва тўлов қобилиятига эга бўлмаган истеъмолчилар рўйхати шакллантирилиб, шу ҳудудда яшовчи ёки фаолият юритувчи ишбилармон тадбиркорларга бундай хонадонларга тўловларни амалга оширишга ёрдам кўрсатиш таклифи билан чиқилмоқда.

Шундай ташаббуслардан бири Қибрай туманида амалга оширилди. Парвоз МФЙ, Чимкент йўли 31-а уйнинг газдан 1.635.000 сўм қарзи, сувдан эса 3.150.000 сўм қарзи бўлган. Хонадон эгалари тўловларни ўз вақтида амалга оширишга имконият тополмаганлари боис ушбу қарздорликлар юзага келган. Бюронинг туман бўлими ходимлари ва маҳалла иштирокида, шу ҳудудда яшовчи савоббарор инсонлар ёрдамида ушбу қарздорликлар тўланиши таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳалладошларга берилаётган беғараз ёрдам