20:25 / 23.12.2019
2 687

СNN: Нима учун Ўзбекистон 2020 йилда энг яхши сайёҳлик йўналиши деб ҳисобланади

СNN: Нима учун Ўзбекистон 2020 йилда энг яхши сайёҳлик йўналиши деб ҳисобланади
Фото: Andrii Lutsyk/Shutterstock
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 22 декабрь куни СNN нашри «Нима учун Ўзбекистон 2020 йилда энг яхши сайёҳлик йўналиши деб ҳисобланади» сарлавҳали мақола эълон қилди. Муаллифлар - журналистлар Нилли Кохзад ва Жей Крофт.

Мамлакатнинг АҚШдаги дипломатик миссиясига кўра, Ўзбекистон тўғрисидаги материал маҳаллий туризм саноатини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларга бағишланган. Мақолада Ўзбекистонга кириш визалари тартиби жиддий равишда соддалаштирилганига эътибор қаратилган. Мақола муаллифларининг таъкидлашича, «Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни саёҳатчилар учун жозибадор жойга айлантириш йўлида улкан ислоҳотларни амалга оширди. 90та мамлакатдан ташриф буюрувчилар учун 30 кунлик визасиз режим, 77та давлат, шу жумладан, АҚШ фуқаролари учун соддалаштирилган электрон виза тизимининг жорий этилиши мамлакатга сайёҳлар оқими ўсишини сезиларли даражада оширди. Уларнинг сўзларига кўра, АҚШ Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга чет элдан ташриф буюрувчилар сони 2014 йилдаги 1,9 миллиондан 2018 йилги 5,4 миллион кишига етди.

СNN мутахассисларининг фикрича, саёҳатга оид қўлланмаларнинг энг йирик манбаси Lonely Planet сайёҳлик соҳасида Ўзбекистоннинг бу ижобий «силжишларини» пайқади ва Ўзбекистонни 2020 йилда Марказий Осиё давлатлари орасида ташриф буюриш учун энг кўзга кўринган жой, деб атади.

Бундан ташқари, мақола муаллифларининг хабар беришича, The Economist сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги сезиларли яхшиланишлар туфайли Ўзбекистонни «йил мамлакати», деб тан олди. Ушбу ўзгаришлар, СNN журналистларининг фикрига кўра, чет элликларнинг мамлакатга ташрифи учун Ўзбекистонни янада жозибадор қилди.

Н. Кохзод ва Ж.Крофтнинг таъкидлашича, «Ўзбекистоннинг энг жозибадор жиҳати - бу минглаб йиллар давомида сақланиб қолган қадимий тарихи, шунингдек, миллий таомлари». Уларнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар Ўзбекистон ва унинг асосий диққатга сазовор жойларига «янгича ранг» бермоқда. Ғарб мамлакатларидан келган саёҳатчилар ўзларининг таассуротларини интернетда #VisitUzbekistan, #VisitTashkent, #VisitSamarkand ва #TravelCentralAsia ҳештегларидан фойдаланган ҳолда фаол равишда баҳам кўришни бошлади ва улар ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. «Туристик бозорларни, саргузашт ва маданий саёҳатлардан тортиб ғайриоддий жойларгача ёритувчи сайёҳ блогерлар Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларга ташриф буюришди», - дейилади мақолада.

Мамлакатнинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, материалда гуручдан тайёрланган кўплаб таомлари билан машҳур бўлган Ўзбекистон миллий ошхонаси ҳақида ҳам хабар қилинган. Мақола муаллифлари Ўзбекистонга сафари чоғида асосий таассуротлари билан ўртоқлашган дунёга машҳур блогери Марк Вейнсе ҳақида айтиб ўтишди. Блогернинг сўзларига кўра, мамлакат «гўшт, тарих ва меҳмондўстлик» билан машҳур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » СNN: Нима учун Ўзбекистон 2020 йилда энг яхши сайёҳлик йўналиши деб ҳисобланади