
"Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида "Боруссия" (Дортмунд)ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Учинрашувдан сўнг, "шаҳарликлар" вингери Жереми Доку ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу кучли рақибга қарши ажойиб оқшом бўлди. Ўйинни жуда яхши бошладик ва бир нечта чиройли голлар урдик.
Иккинчи бўлимда бироз қийинроқ бўлди, аммо жамоа сифатида бу ғалабадан жуда мамнунмиз. Ҳали ҳам ўйинимни сезиларли даражада яхшилашим мумкин деб ҳис қиляпман – охирги паслар ва дарвоза яқинидаги ҳаракатларимда.
Бугунги ўйиндан завқ олдим. Олдинда жуда муҳим ўйин бор. "Ливерпул" устидан ғалаба халқаро танаффус олдидан ҳафтани идеал қилади. Дам олиш, тикланиш ва яхшилаб тайёргарлик кўришимиз керак", – деди Доку TNT Sportга.
"Манчестер Сити" 9 ноябрь, якшанба куни Премьер-лигада "Ливерпул"ни ўз майдонида қабул қилади.
Жереми Доку: "Ливерпул" устидан ғалаба идеал ҳафта бўлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар