Ички ишлар ходимлари молиявий пирамидада текширилмоқда

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги «ХКМ» номли молиявий пирамидани тарғиб қилган ходимлар иштирокини текшириш учун хизмат текширувини бошлади. Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотларга кўра, пирамида дастлаб 2024 йилнинг ўрталарида Австралияда бошланган. Ноқонуний маблағ жалб қилиш ва фуқаролар ҳамда ташкилотларга моддий зарар етказиш ҳолатлари бўйича тергов ҳаракатлари ҳам белгиланган. Текширув ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати расмий маълумот берди. Яқинда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида «XCM» номли янги молиявий пирамида ҳақида хабарлар тарқалди.
Айрим маълумотларга кўра, ушбу пирамида дастлаб 2024 йилнинг ўртасида Австралияда бошланган. Аммо маълум бўлишича, мамлакатимиз ҳудудида ушбу молиявий пирамидага ички ишлар органлари ходимлари ишончли лойиҳага ўхшатиб тарғиб қилган.
Шу асосда Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича ходимларнинг ушбу платформани тарғиб қилишда иштирокини текшириш учун хизмат текширувини бошлади. Шунингдек, ноқонуний равишда маблағ жалб қилиш ва фуқаролар ҳамда ташкилотларга моддий зарар етказиш ҳолатига оид тергов ҳаракатлари ўтказилиши белгиланган.
Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…