date

Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик она ва қиз ватанга қайтди

Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик она ва қиз ватанга қайтди

Россиянинг Красноярск ўлкасида оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи ватанга қайтарилди, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.

Маълум бўлишича, аёл Россия миграция қонунчилигини бузгани учун маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган. Унинг шахсий ҳужжатлари йўқолгани боис, вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган, вояга етмаган қизи эса болалар учун мўлжалланган махсус муассасада бўлган.

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг ваколатхонаси томонидан зарур чоралар кўрилди. Консуллик ходимлари аёл ва фарзандининг ҳужжатларини тиклаш, ватанга қайтиш учун рухсатномалар ва чипталар тайёрлаш ишларини амалга оширди.

Натижада, она ва қизи Красноярск–Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди. Расмийлар уларнинг ҳолатини назоратга олганини, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун хориждаги фуқароларга ўз ҳужжатларини сақлаш ва миграция қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик она ва қиз ватанга қайтди