
Ўзбекистон сув ва саломатлик масалаларига оид БМТ Протоколига қўшилди. Бу қарор муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.
Ушбу ҳужжат 29 мамлакатни бирлаштириб, сув таъминоти, санитария ва гигиена тизимларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси Ольга Миршинанинг таъкидлашича, иқлим ўзгаришлари ва сув таъминоти масалалари мамлакатга катта таъсир кўрсатмоқда.
Унга кўра, протокол оммавий жойларда санитария-гигиена меъёрларини жорий этишда муҳим восита бўлади. Мазкур ҳужжат экология, сув ресурслари ва соғлиқни сақлаш соҳаларини бевосита боғловчи ягона халқаро ҳуқуқий келишув ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар