
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Мирзиёевнинг айрим танланган асарлари «Янги Ўзбекистон-Келажаги Буюк Давлат» номи остида турк тилига таржима қилинди ва китоб шаклида нашр қилинди.
Ўзбекистон республикаси давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг бир неча нутқларидан иборат китоб турк тилида нашр этилди. «Янги Ўзбекистон-Келажаги Буюк Давлат» номидаги китоб Туркия республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Кутубхоналар ва нашриётлар бош бошқармаси ҳамда Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси Маданият ва тарғибот бошқармаси ҳамкорлигида тайёрланди.


Маълум қилинишича, китобга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тақдимот ёзувини, Маданият ва туризм вазири жаноб Меҳмет Нури Эрсой муқаддима матни битилган. Асар Туркия республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг нашри сифатида чоп этилган ва дастлабки 1000 адад нусхаси совға сифатида берилди. Шундан бир донаси Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 19-20 февраль кунлари Туркияга амалга оширган ташрифи чоғида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан Мирзиёевга тақдим этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар