date

Фарғонада маст аёллар жамоат тартибини бузди — иш судга оширилди

Фарғонада маст аёллар жамоат тартибини бузди — иш судга оширилди

Фарғона шаҳрида жамоат тартибини бузган икки нафар аёлга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан сўнг аниқланган.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат 04:00 атрофида, Фарғона шаҳрининг Шакорқишлоқ маҳалласи Тарона кўчасида 2003 йилда туғилган М.Ғ. ҳамда 2004 йилда туғилган Ф.О. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда маст ҳолатда бўлган. Улар тунги пайтда ҳудудда яшовчи фуқароларнинг тинчлигини бузиб, жамоат тартибига зид ҳаракатлар содир этган.

Ҳолат юзасидан воқеа жойига етиб борган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аёлларни тинчлантиришга уриниш амалга оширилган. Бироқ мазкур шахслар ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатгани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ғ. ва Ф.О.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик) асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Иш ҳужжатлари тегишли суд органига юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада маст аёллар жамоат тартибини бузди — иш судга оширилди