
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор А.А.дан ундирувчи М.А. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ҳар ойлик даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 64-моддасига мувофиқ қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, иш жойига тегишли талабнома юборилган.
Бироқ қарздор ишлаётган корхона бухгалтерияси томонидан мазкур талабнома иш юритувга қабул қилинмаган ва унинг ижроси таъминланмаган. Натижада алимент бўйича қарздорлик миқдори 16 миллион сўмдан ортиқни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор ишлаётган корхонада бухгалтерия текшируви ўтказилган. Текширув натижасида бухгалтер томонидан қонунчиликда назарда тутилган маъмурий жавобгарликка тортилишининг олдини олиш мақсадида алимент бўйича 16 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик бир кунда тўлиқ ундирилиб, ундирувчи фойдасига йўналтирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.