Бугунги кунда коронавирусдан огоҳлик шароитида беморнинг шахсий маълумотларини эълон қилиш масаласи турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Адлия вазирлиги матбуот хизмати мавзуга тўхталди.
Шахсга доир маълумот ўзи нима? Шифокор сири-чи? Қайси ҳолда шифокор сирини ошкор этишга йўл қўйилади? каби саволларга жавоб бериш орқали масалага бироз ойдинлик киритишни лозим деб топдик.
Шахсга доир маълумотни ошкор қилиш мумкинми?
Қонунларимизга кўра, ҳар бир фуқаро шахсий дахлсизлик, ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Шахсга доир маълумот — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ахборотдир. Унга шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, манзили, абонент рақами, касби тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар киради.
Шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиб, бундай маълумот шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмаган ҳолда ошкор қилинишга ёки тарқатилишига йўл қўйилмайди.
Шахсга доир маълумотларни кенг доирадаги шахсларга ошкор этиш, уларни ОАВларда маълум қилиш, Интернетга жойлаштириш ёки бошқа бирор-бир усул билан фойдаланиш имконини бериш уларни тарқатиш ҳисобланади.
Ушбу маълумотларни тарқатиш маълумот тааллуқли бўлган шахснинг розилиги билан амалга оширилиши керак. Ушбу маълумотларни қонунга хилоф равишда тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шифокор сирини жамоатчилик манфаатлари йўлида ошкор қилиш мумкинми?
Шифокор сири – фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлардан иборат бўлади.
Шифокор сирини ҳам фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди. Бироқ қонунда истисно ҳолатлар бор.
Масалан, юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида, шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилади.
Фақат маълумотни кенг оммага эмас, балки бундай маълумотлар ошкор қилиниши мумкин бўлган шахслар доирасигагина берилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Хорижда қандай?
Дунёнинг аксар мамлакатларида шахсга доир маълумотларни ошкор қилиш шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи доирасида тақиқланган ёки чекловлар ўрнатилган.
Шифокор сири масаласида жаҳон амалиётига назар ташласак, АҚШнинг айрим штатларида оғир юқумли касалликлар аниқланганда шифокор беморга тегишли махфий ахборотни ошкор қилишига йўл қўйилади.
Буюк Британияда шифокор беморнинг розилигисиз унга тегишли бўлган махфий ахборотни, агар ушбу ахборот жамоат манфаатларига таъсир қилса, ошкор қилишига йўл қўйилади. Бироқ АҚШда ҳам Буюк Британияда ҳам ушбу қарор етарлича асосларга эга бўлмаса, бемор уни судга беришга ҳақли.
Хулоса
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шифокор томонидан беморнинг розилигисиз у ҳақидаги маълумотни фақат маълум шахслар доирасига ошкор қилиш мумкин деган хулосага келиш мумкин. Ўз навбатида бундай ахборотнинг ўзгага берилиши у ҳақида маълумот ошкор қиланаётган шахснинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келмаслиги лозим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”