Яна бир криптовалюта инвестори сохта ҳаволага кириб, ўз маблағларини йўқотди. У фишинг усулида юборилган ҳавола орқали фирибгарларга рухсат бериб қўйган, деб ёзмоқда Blockchain Texno канали.
Инвестор бундан бехабар ҳолда мультикол чақирувини тасдиқлади ва натижада, 6 миллион доллар (соҳа ҳисоб-китобларига кўра тахминан 76 миллиард сўм)дан ортиқ маблағини йўқотди.
Шу каби ҳолатлар криптовалюта оламида анча кенг тарқалган. Транзакцияни тасдиқлашдан аввал ҳавола ва манбани синчиклаб текшириш жуда муҳим экани яна бир бор исботланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг