date
views 4 151

Ўзбекистонда энг зўр математикларга 50 минг доллардан мукофот берилади

Ўзбекистонда энг зўр математикларга 50 минг доллардан мукофот берилади
Президент томонидан “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Ҳужжат бир қатор янгиликларни ўз ичига олган.
Жумладан:

— Ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.

— Ихтисослаштирилган мактаблар директорлари тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий ва бошқарув жараёнларига математик усуллар ва моделларни жорий қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

— 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ихтисослаштирилган мактаблар раҳбар кадрлари ва математика фани ўқитувчиларининг базавий тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланиши кўзда тутилмоқда.

— 2021 йил 1 январга қадар Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.

— Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат олий таълим муассасасига ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади.

— 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани бўйича ўқитувчилари тегишли даражадаги миллий сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади.

— Миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилади ва у икки йилда бир марта учта йўналиш бўйича берилади.

— Ҳар бир йўналиш бўйича мукофот совриндорларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги пул мукофоти берилади.

— Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида Ўзбекистон Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда энг зўр математикларга 50 минг доллардан мукофот берилади