
"Лилл" жамоасининг марказий ярим ҳимоячиси Аюб Буадди фаолиятини Италия гиганти "Ювентус"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Ювентус" 18 ёшли француз ярим ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда, бироқ футболчининг 40 миллион евро миқдоридаги трансфер нархи клубни ўйлантириб қўйиши мумкин. Шунга қарамасдан, Буадди туринликларга жуда ёқмоқда ва унинг ўйини услуби "Ювентус"да Адриан Рабо билан солиштирилмоқда.
Жорий мавсумда Буадди барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширган. Ярим ҳимоячининг "Лилл" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt экспертлари футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳолашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.