date

"Порту" юлдузи Европа клублари эътиборида

"Порту" юлдузи Европа клублари эътиборида
"Порту" клуби марказий ярим ҳимоячиси Виктор Фрохольдт бошқа клубга ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, 19 ёшли даниялик футболчига "Рома", "Наполи", "Аталанта", "Брайтон", "Борнмут", "Аякс" ва "РБ Лейпциг" клублари қизиқиш билдирмоқда. Миш-мишларга кўра, Фрохольдтнинг шартномасини 85 миллион евро эвазига сотиб олиш мумкин.

Жорий мавсумда Фрохольдт барча мусобақаларда жами 17 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Ярим ҳимоячининг "Порту" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Порту" юлдузи Европа клублари эътиборида