
Машҳур испаниялик собиқ футболчи ва мураббий Хавьер Клементе "Барселона"нинг 18 ёшли юлдузи Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди. "Кўк-анорранглилар"нинг ёш вингери турмуш тарзи сабаб кўпроқ танқид қилинмоқда.
"Атлетик Бильбао"да ўйнаган ва кўплаб машҳур клубларни бошқарган Клементе ҳам бу борада ўз фикрини айтди.
"Агар Ямал майдондан ташқарида ўзини тўғри тутмаса, футбол оламида узоқ вақт қолиши қийин. Ҳозирда у ажойиб футбол кўрсатяпти, лекин нотўғри турмуш тарзи билан узоққа бориб бўлмайди – ҳаммаси тезда тугаши мумкин.
Ламин майдонда ҳайратланарли нарсаларни кўрсатяпти, лекин рақиблар уни ўрганиб чиқишди – унга қарши қандай ўйнашни билишади, шу сабабли ўйинлари тобора қийинлашади", – деди Клементе Cadena SER радиосига берган интервьюсида.
Жорий мавсумда Ямал "Барселона" сафида жами 11 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 6 та голли узатма амалга оширди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.