
Жиззах вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.
Жиззах шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Ҳ.А.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Р. ва дорихона сотувчиси И.Р. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 136 дона “Omnadren 250” дори воситасини фуқаро M.X.ga 7,3 миллион сўм эвазига шифокор ресептисиз сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Зафаробод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро З.У. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 602 дона турли номдаги дориларни 2,3 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.