date

Финляндия мураббийи Мальтадан учралган мағлубиятни изоҳлади

Финляндия мураббийи Мальтадан учралган мағлубиятни изоҳлади
Финляндия терма жамоаси бош мураббийи Якоб Фриис жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги кутилмаган мағлубият бўйича фикр билдирди. Унинг шогирдлари Мальта жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва шу орқали «миттилар»га дастлабки ғалабасини тақдим этди.

«Бизнинг гол ура олмаганимиз ақлга сиғмайди. Жуда кўп имкониятларга эга бўлдик, улар-чи? Атиги 1-2 имконият. Биринчи ўйин билан солиштирганда, бизда анча кўп гол уриш имконияти бўлган.

Аммо футбол шундай ўйин. Биринчи ўйинда ғалаба қозонгандик, энди эса мағлубиятга учрадик. Бу ҳолат мени энг кўп хафа қилади», – деди Фриис YLE нашрига берган интервьюсида.

Мураббий шунингдек, унинг футболчилари яхши ўйнаганини, ягона камчилик эса имкониятлардан фойдалана олмагани эканлигини қўшимча қилди.

Финляндия ушбу гуруҳ босқичини 10 очко билан учинчи ўринда якунлади. Польша 14, Нидерландия эса 17 очко тўплаган. Мальта 5, Литва эса 3 очко тўплаб мусобақани якунлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Финляндия мураббийи Мальтадан учралган мағлубиятни изоҳлади