
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳаси президентнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси ва 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон фармони билан тасдиқланган 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури 23- ва 30-бандларида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.
Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати қуйидагилар билан изоҳланади:
биринчидан, жазони ижро этиш тизимига инсонпарварлик тамойилларини кенг татбиқ этиш;
иккинчидан, жазони ижро этиш тизими очиқлиги ва шаффофлиги устидан жамоатчилик назорати ролини ошириш;
учинчидан, маҳкумларни ахлоқан қайта тарбиялаш, жиноятчилик олдини олиш, ижтимоий-психологик ва тарбиявий иш самарадорлигини ошириш;
тўртинчидан, маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини кенгайтириш ва улар озодликка чиққанидан сўнг нафақа таъминоти кафолатларини кучайтириш.
Лойиҳа “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун, Жиноят, Жиноят-ижроия ва Солиқ кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутади.
Жумладан:
биринчидан, маҳкумлар жазосини енгилроғи билан алмаштириш ёки жазодан шартли озод қилишга тақдим этувчи Инсонпарварлик комиссияси ташкил этилиши, комиссия ваколатлари, асосий вазифалари, фаолияти ва таркибини белгилаш;
иккинчидан, озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар жазодан озод этилганидан сўнг пенсия таъминоти кафолатини кучайтириш мақсадида, маҳкумларга ягона ижтимоий солиқни ҳар ойда ихтиёрий равишда тўлаб бориш ҳуқуқини тақдим этиш;
учинчидан, озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларни жазони ўташ учун манзил-колонияга ўтказиш тартибини бекор қилиш;
тўртинчидан, маҳкумлар жазосини енгилроғи билан алмаштириш тартибига ўзгартириш киритиш.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши:
биринчидан, халқаро стандарт ва илғор хорижий тажрибани миллий хусусиятлар ҳамда шароитни ҳисобга олган ҳолда, жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигига имплементация қилиш орқали қонунчиликни янада такомиллаштиришни;
иккинчидан, жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилиги асосий тамойилларини мустаҳкамлаш, маҳкумларни ахлоқан тузатишнинг таъсирчан механизмларини яратиш, улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари доирасини кенгайтиришни;
учинчидан, жазони ижро этиш тизими очиқлиги ва шаффофлиги устидан жамоатчилик назорати ролини такомиллаштиришни;
тўртинчидан, маҳкумларда қонунга итоаткор хулқни шакллантириш ва улар томонидан жиноятлар содир этилиши олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишни таъминлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар