21:45 / 03.06.2021
904

Россиядаги қарздордан қарийб 28 млн. сўм алимент ундирилди

Россиядаги қарздордан қарийб 28 млн. сўм алимент ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 25.01.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ф.Ходжибоевдан икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун Н.Ибрагимова фойдасига алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими иш юритувидаги мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор Ф.Ходжибоев 2019 йил май ойида Россия давлатига ишлаш учун кетганлиги сабабли унинг оила аъзолари билан 25 ойлик 27,6 млн. сўм алимент пулини тўланиши лозимлиги ҳақида бир неча маротаба профилактик суҳбатлар олиб борилган, бироқ бу кутилган натижани бермаган.

Шундан сўнг, қарздор билан онлайн видеоалоқа орқали профилактик суҳбат ўтказилиб, қонун талаблари тушунтирилгандан сўнг жорий йилнинг 6 май куни Россиядан 25 ой учун ҳисобланган 27 млн. 696 минг сўм алимент пулини юборган.

Бюронинг Марғилон шаҳар бўлимида Ф.Ходжибоевнинг ишончли вакили томонидан топширилган алимент пули тегишли ҳужжатлар расмийлаштирган ҳолда ундирувчи Н.Ибрагимовага тўлиқ топширилиши таъминланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Жамият » Россиядаги қарздордан қарийб 28 млн. сўм алимент ундирилди