23:07 / 07.06.2021
2 075

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

 
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича Оҳангарон шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
  
Тадбир давомида, фуқаро Ж.Д. ноқонуний тарзда фуқаро Н.Т.га соф вазни 75,46 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди