Жорий йилнинг 17 октябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро Жаҳонгир Отажонов мурожаат қилиб, унда хорижга чиқиши учун Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан тақиқ қўйилганлиги сабабли, четга чиқа олмаганлигини билдирган.
Мажбурий ижро бюроси томонидан мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари давомида, фуқаро Жаҳонгир Отажонов томонидан судлар қарорларига асосан - фуқаролар С.Ф., М.С. ва Е.И.ларга 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундирувига оид 3 та ижро ишлари мавжудлиги аниқланди.
Ушбу ижро ишлари бўйича Бюро органлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган:
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Жаҳонгир Отажановдан ундирувчи С.Ф. фойдасига алимент ундириш белгиланиб, Бюронинг Олмазор туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва ундирувчи С.Ф. ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш юзасидан ариза билан мурожаат қилганлиги сабабли, 21.01.2020 йилда ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган ва ижро иши тамомланган.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан қарздор Жаҳонгир Отажановдан ундирувчилар М.С. ва Е.И. фойдасига алимент ундириш белгиланиб, Бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва унинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи вақтинчалик чекланган.
Ўрганишда, ушбу тақиқлар Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-1-моддасига мувофиқ қўйилганлиги аниқланди.
Маълумки, Мажбурий ижро бюроси органлари - суд ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини таъминлайди.
Конституциямизнинг 114-моддасида - суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий эканлиги белгиланган.
Алимент масаласига келадиган бўлсак, республикамизда суд қарорларига кўра, 300 мингдан ортиқ алиментга оид ижро ишлари мавжуд бўлиб, 400 мингдан ортиқ вояга етмаган фарзандларнинг ҳуқуқий манфатларини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Бош Қомусимизда ҳам ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурийлиги белгиланган.
Шундай экан, ушбу тўловлар фарзандларнинг муносиб тарбия топиши ва моддий таъминоти учун муҳим восита ҳисобланишини унутмаслик лозим.
Қолаверса, қарздор фуқаролар ўз вақтида алимент бўйича тўловларни тўлаб борса ёки ўзаро келишувга кўра, тўловларни амалга ошириб, моддий таъминоти масаласига эътибор берса, ундирувчилар томонидан судларга ҳам мурожаат қилишига ҳожат ҳам қолмайди.
Мажбурий ижро бюроси
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин