Ургутда ўқитувчи маст эркак томонидан дўппосланди

Ургутда ўқитувчи маст эркак томонидан дўппосланди

Ургутда ўқитувчи маст эркак томонидан дўппосланди
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган 112-умумтаълим мактаби ўқитувчиси маст эркак томонидан калтаклангани аниқланди.

Маълумотларга кўра, воқеа 27-октябрь куни содир бўлган. Мактаб раҳбарияти ҳолат ҳақида дарҳол туман ички ишлар бўлимига хабар берган. Жабрланган ўқитувчи эса тиббиёт бирлашмасига етказилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари ҳолатни назоратга олганини, ўқитувчининг аҳволи барқарор эканини маълум қилди.

“Мазкур воқеа бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади бошқарма баёнотида.

Мутасаддилар таъкидлаганидек, таълим муассасалари ҳудудида бундай зўравонлик ҳолатларига мутлақо йўл қўйилмайди, айбдор шахс қонун доирасида жавобгарликка тортилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар