
Киброй тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ахборот хабарини эълон қилди. Унда айтилишича, ижтимоий тармоқларда Қибрай туманидаги “Соҳибкор” маҳалласи аҳолиси яшайдиган уйнинг ноқонуний бузиб ташлангани ҳақида маълумот тарқалди.
Маълум қилишларича, уй бузилишидан аввал мулкдор огоҳлантирилмаган. Бироқ ҳокимлик ушбу ҳудудда автомобил йўлини кенгайтириш ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини билдирди.
Шу сабабли 150 квадрат метр майдонга эга уйнинг верандаси бузилган. Таъкидланишича, бузилиш ишлари уй эгаси билан келишилган ҳолда амалга оширилган.
Мазкур объектнинг қиймати бозор нархида баҳоланиб, тегишли миқдорда тўлов мулкдорга тўлиқ қоплаб берилган ва жараён фуқаронинг розилиги асосида олиб борилган. Ҳокимлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва оммавий ахборот воситаларидан вазиятни синчиклаб ўрганишни ва асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўради.
Қибрайда уй верандаси бузилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар