
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати берган хабарга кўра, психотроп дори воситаларининг контрабандаси фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бўлими вакиллари билан ҳамкорликда махсус тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида Гулпён МФЙ ҳудудида психотроп дорилар контрабандаси аниқланган. Маълум бўлишича, дори воситалари Қирғизистондан ўтувчи сув қувури орқали юборилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қувур орқали олиб келинган 233 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дори воситаси топилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Контрабанда” ва “Кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, кўрсатиш ёки уларнинг ноқонуний айланиши” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда контрабанда маҳсулотини Ўзбекистон ҳудудида қабул қилиши лозим бўлган шахсларни аниқлаш бўйича тергов ишлари давом эттирилмоқда.
Қирғизистондан сув қувури орқали юборилган психотроп дорилар аниқланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар