
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этиш учун 11 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.
Президент матбуот хизматига кўра, саммитда кенгаш доирасидаги кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Қайд этилишича, мулоқот якунида кўп томонлама ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши кутиляпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар