13:43 / 22.11.2021
1 881

Олимлар томирида электр энергиясини тўплай оладиган ўсимлик яратишди

Олимлар томирида электр энергиясини тўплай оладиган ўсимлик яратишди
Фото: newatlas.com
Линчепинг университетининг янги тадқиқоти ўсимлик илдизларини қандай қилиб энергия захираларига айлантириш мумкинлигини кўрсатди. Илдиз электр ўтказиш қобилиятига эга бўлиши учун уни махсус эритма билан суғориш талаб этилади.

Electronic Plants Group томонидан ўтказилган тадқиқотлар ана шундай натижага олиб келди. 2015 йилда жамоа ўсимликка PEDOT ўтказувчи полимер қўшиш йўли билан атиргулларнинг томир тўқималарида электр занжирлари яратган эди. Кейинчалик ундан транзисторларни шакллантиришда фойдаланилган. 2017 йилда олимлар унинг ўрнига ўсимлик ичида ҳосил бўлган конъюгацияланган олигомер ETE-S жорий этишган.У эса электр энергиясини тўплай оладиган электр ўтказгичга айланган.

Дастлабки босқичларда ҳаётийлиги қисқа муддат давом этган кесилган ўимликлар билан иш олиб борилган. Сўнгги тадқиқотда уруғлардан ўстирилган оддий ловия билан ишланган, у олигомерли эритма билан суғорилган. Phaseolus vulgaris дуккакли ўсимлиги ETE-S олигомерларини табиий тартибда полимерлаштирган.

Фото: newatlas.com
Натижада илдизда электр энергиясини ўтказувчи полимер пеленка ҳосил бўлди ва жами илдиз тизими тўрт ҳафтадан ортиқ муддат давомида электр фаол бўлган симлар тизимига айланган. Илдиз конденсаторлар зарядлаш ва заряддан тушириш вақтидаги электродлар каби ҳаракат қилган. Тирик ўсимлик кесилган ўсимликка қараганда 100 марта кўпроқ энергия сақлай олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар томирида электр энергиясини тўплай оладиган ўсимлик яратишди