
Терма жамоаси сардори ва “Интер Майами” юлдузи Лионел Месси 2022 йилдаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган ғалаба ҳақида сўз юритар экан, бу лаҳзаларни умридаги энг кучли ҳис-туйғулар билан солиштирди.
Месси учун Қатардаги ғалаба нафақат спорт тарихидаги муҳим воқеа, балки шахсий ҳаётидаги энг катта ҳиссий бурилиш бўлган. Унинг айтишича, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган пайтдаги ҳиссиётлар фарзандларининг туғилганини кўрган онларга тенг бўлган.
“Ўша пайтда мен худди болаларим туғилганидагидек ҳис қилдим. Буни сўз билан баён этиш амримаҳол. Бу лаҳза мен учун беқиёс ва юракнинг энг чуқур қирраларига тегадиган туйғу эди”, — дейди Месси.
Аргентина сардори таъкидлашича, жаҳон чемпионлиги — футболчи учун орзуларнинг чўққиси, ундан юқорисини тасаввур этиш қийин. “Бу ғалаба орқали фақат мен эмас, балки оилам, жамоадошларим ва бутун Аргентина халқининг кўнгли юксак туйғуларга тўлди”, — деди у.
Месси сўзларига кўра, у спорт фаолияти давомида кўплаб совринлар ва мукофотларни қўлга киритган, аммо миллий терма билан жаҳон чемпиони бўлиш — умридаги энг узоқ кутилган ва энг қимматбахо орзу бўлган.
“Бу соврин менинг фаолиятимни мукаммал қилди. Клубда ҳам, шахсий ютуқлар бўйича ҳам кўп нарсага эришдим, аммо айнан шу ғалаба етишмаётган бўлган. У мен учун барчасини тўлдирди”, — дея қўшимча қилди Месси.
Аргентинадаги байрамлар, кўчалардаги миллионлаб мухлислар, халқнинг йиғи ва қувончи — буларнинг барчаси Месси учун ҳаётда иккинчи бор ҳис қилиб бўлмайдиган ҳиссиётлар бўлган.
“Барча аргентиналиклар бу ғалабани яна яшади, ҳар бир инсон юрагида унинг бир бўлагини ҳис этди. Шунча йиллар орзулангандан сўнг, бу жаҳон чемпионлиги миллат учун ҳам, менинг шахсий фаолиятим учун ҳам абадий хотирага айланди”, — деди сўнг сўзини Лионел Месси.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!