Олимлар: Тик туриб ишлаш меҳнат самарадорлигини оширади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Олимлар: Тик туриб ишлаш меҳнат самарадорлигини оширади

Ҳаёт тарзи 28-05-2016, 12:08 808
Олимлар: Тик туриб ишлаш меҳнат самарадорлигини оширади

Яқинда IIE Transactions on Occupational Ergonomics and Human Factors журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, туриб ишлаш нафақат калорияларни йўқотишга ва семизликнинг олдини олишга ёрдам беради, балки диққатни жамлайди ҳамда ақлий салоҳиятни яхшилайди, шунингдек ишлаб чиқаришдаги самарадорликни оширади.

Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ярим йил давомида A&M Техас университети олимлари колл-марказда фаолият юритувчи икки гуруҳ кишиларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ўртасидаги фарқни ўрганишди ва шундай хулосага келишди: столнинг баланд-пастлигини бошқариш имкониятига эга бўлган туриб ишловчи кишилар одатий ўтириб ишлайдиганлардан кўра 46 фоизга самаралироқ меҳнат қилишар экан.

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Грегори Гарретт илмий изланишнинг биринчи ойида ишлаб чиқариш самарадорлиги у қадар юқори кўрсаткичга эга бўлмаган, бироқ иккинчи ойда ижобий натижалар яққол кўзга ташлана бошланади. Олимлар мазкур тадқиқотнинг идора ишчилари орасида самарадорликка эришишида қўлга киритилган катта ютуқ эканлигини таъкидлашмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.