00:12 / 25.06.2017
7 036

Тадқиқот: Кишилар ўзлари ёрдам беришни истаган инсонга руҳий азоб етказади

Тадқиқот: Кишилар ўзлари ёрдам беришни истаган инсонга руҳий азоб етказади
Руҳшуносларнинг сўнгги тадқиқотларига кўра, кишилар бошқаларни салбий ҳиссиётни бошдан ўтказишга мажбурлашлари мумкин. Бироқ, бу узоқ муддатли истиқболда фойда келтиради. Бу борадаги тажрибаларнинг натижалари Psychological Science журналида эълон қилинди.

Кишилар яқинларини салбий ҳиссиётни бошдан ўтказишга альтруистик мақсадда мажбурлаши мумкин, бунда ўзларининг манфаати бўлмайди.

Олимлар кишилар қандай ҳолатда руҳий оғриқ етказиш мумкинлигини билиш учун уларнинг турмуш тарзини ўрганиб чиқишди.

Энг оммавий мисолга имтиҳонларга тайёрланишни истамаётган болани қўрқитиш айланди.

Бундай ҳолатда кишилар келажакда фойда келиши учун анча қатъийроқ позицияда туришади.

Аниқроқ маълумотларни олиш учун 140 нафар кўнгилли танланди, Улар шахси ошкор этилмаган шерик билан ўзига хос ўйинни ўйнашлари лозим бўлган.

Синовда иштирок этаётганлар ўзларини яқинлари ташлаб кетган, дўстлари эса қўллаб-қувватламаётган киши каби ҳис этишлари лозим эди.

Натижада, шеригига ҳақиқатдан ҳам қайғурганлар, унда қўрқув ёки нафрат туйғусини чақиришга ҳаракат қилишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тадқиқот: Кишилар ўзлари ёрдам беришни истаган инсонга руҳий азоб етказади