13:53 / 07.10.2017
9 246

Руҳий соғломлик томон 5 қадам

Руҳий соғломлик томон 5 қадам
Биз жисмонан соғлом бўлишимиз учун нима қилишни биламиз: тўғри овқатланиш, машқ қилиш, ўта чарчаб кетмаслик ва кўп сайр қилиш.

Маълум бўлишича буларнинг баъзилари руҳий соғломлик учун ҳам фойдали экан. Агар сизни ҳеч нарса безовта қилмаётган бўлса, бир неча фойдали одатлар кайфиятингизни кўтаришга ёрдам беради.

Руҳий соғломликка қандай эришиш мумкин?

1. Одамлар билан муносабатда бўлинг

Оила ва дўстлар билан бўлган ўзаро муносабатларда биз ҳиссиётларимиз билан ўртоқлашамиз, бизни тушунишади, бизни қўллаб-қувватлашади ва ўзимиз ҳам уларни қўллаб-қувватлаймиз. Ва яна бир муҳим томони: агар атрофингиздаги одамлар қанчалик омадли ва бахтли бўлсалар, сиз ҳам буни улардан ўрганасиз.

2. Ҳар доим ўқиб-ўрганишни давом эттиринг

Ўқиш мияни чиниқтиради ва Альцгеймер касаллигининг пайдо бўлиш хавфини камайтиради. У шунингдек спорт каби ўзини севишга имкон беради. Ўзини қулай ҳис қилиш эса жуда муҳим.

3. Ҳаракат қилинг

Ҳаракат қилиш учун спорт залига ёки югуришга бормаса ҳам бўлади. Муҳими, тана ишлаш керак, айнан қандай қилиб — буни ўзингиз танланг.

Кимгадир волейбол сингари гуруҳ бўлиб ўйналадиган ўйинлар ёқади, кимдир рақсга тушишни афзал кўради, кимгадир эса — кучук билан сайр қилиш. Фаоллик нафақат тана учун, балки мия учун ҳам зарурдир.

4. Яхшилик қилинг

Бу кўринганидан ҳам кўра осонроқ. Эрталаб сизни ишга олиб борган автобус ҳайдовчисига «раҳмат» деб айтинг, қоровулга салом беринг, дўкон сотувчиси билан хушмуомала бўлинг.

Бу қийин эмас, мия эса бундай ҳаракатларни «хайрли ишлар» тўпламига қўшиб қўяди ва бу спорт каби таъсир кўрсатади.

5. Ҳақиқийликдан ажралманг

Руҳий саломатлик учун ўтган кунлар тўғрисида ўйламасдан бугунги кун билан яшаш жуда муҳим.

Ҳозирги замон билан яшаш, ўзингизни ва ўз танангизни ҳис қилиш зарур. Баъзилар бу ҳолатни англаш ёки тушуниш деб атайдилар.

Англаш туфайли биз тўғри қарорлар қабул қиламиз, чунки бутун вазиятни тушунамиз ва нима хоҳлаётганимизни биламиз.

Англаш нафақат чиройли сўз, балки ҳаётни қабул қилиш усули ҳамдир. У бизнинг руҳий саломатлигимиз учун керак.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Руҳий соғломлик томон 5 қадам