Мунажжимлар башорати: 23 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • Ҳаёт тарзи
  • 22-11-2017, 21:27
  • 1 171
  • Мунажжимлар башорати: 23 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
    Ҳурмат қилишни билмайдиган, қўпол муомалалилардан нарироқ бўлинг. Улар ўзларининг бўлар-бўлмас сўкинишлари, қўполлиги билан кунингизни заҳарга айлантириши ҳеч гап эмас. Молиявий масалада янгилик яратишга уринманг. Барибир фойдаси йўқ. Кунни қанчалар хотиржамликда ўтказсангиз, ўзингизга шунча яхши бўлади. Кечқурун шаҳарда яшайдиганлар жуфтини ёки бўлғуси жуфтини ёнига олиб сайрга чиқишса ҳам зиён қилмайди.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
    23 ноябрда таваккалчилик умуман сизга тўғри келмайди. Ҳар бир қадамни ўлчаб босишингиз лозим бўлади. Фикрингизга ишхонадаги ҳамкасбларнинг ҳеч қайсиси қулоқ тутмаса, хафа бўлманг, бу фикрни ўзингиз учун асраб қўйинг. Шахсий ҳаётда нотекисликлар юзага келиш эҳтимоли сезиляпти. Тушдан кейин ҳамкасблардан бири билан ўта жиддий мулоқот бўлиб ўтадики, бу кўзингизни мошдек очиб, дунёга янги назар билан боқа бошлайсиз. Саломатлигингизни асранг, кўпроқ ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
    Оила қурмаганлар бугун амалга оширадиган ҳар бир ишини бировларга ошкор этмасликлари талаб этилади. Шахсий ҳаёт сизники. Қийинчилигини ҳам, ҳузурини ҳам ўзингиз кўрасиз. Жуда тоқатингиз тоқ бўлса, аламингизни ишдан олинг ёки севимли хоббингиз билан шуғулланишга ўтинг. Шундай вазиятлар оила қуришга улгурмаган, аммо бахтини ҳам топа қолмайдиганлар учун фақат фойда беради. Кечқурун дуч келган таомни истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
    23 ноябр куни ўзгалар билан асло баҳсга кириша кўрманг. Кимлардир алоҳида жумлаларни тилга олиб сизни мажбурласа ҳам чиданг, жанжалли вазиятлардан қочинг. Оилангиз бўлмаса, эсда тутинг, бугун сизга ишқий саргузаштлар фақат жанжалли вазиятлар, кўнгилсизликларнигина ҳадя этади. Саломатликни асраш учун овқатланишга эътибор қаратинг. Қайноқ таомдан кўра мевалар истеъмол қилинг.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
    Бугунги кунингиз худо хоҳласа жуда қувончли ва баракали кечади. Эрта тонгдан кайфиятингизни кўтаридаган ҳолатларни бошдан кечира бошлайсиз. Ишхонада эса ишларингиз унумли бўлиб, куннинг иккинчи ярмига етмай мукофотини ҳам олишга улгурасиз. Жанжалкаш, зимдан ғийбатингизни қилишга одатланганлар билан мулоқотга киришманг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Газланган ичимликлардан бош тортинг. Ухлашга ётишдан бир соат олдин ёлғиз қолиб эртанги кун режаларини хомчўт қилиб олинг. Баҳонада руҳан дам оласиз.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
    23 ноябрда бўлар-бўлмас ғоялар миянгизни банд этиб, иблис сизни йўлдан урмоққа шайланади. Зинҳор қулоқ тута кўрманг. Бемаъни одатларга қўл силтанг-у, спорт билан шуғуллана бошланг, чалғийсиз. Шахсий ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартириш учун бугун қулай имкониятлар пайдо бўлади. Электр токига ишлайдиган асбоблардан фойдаланишда эҳтиёткор бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Олис сафарга чиқишни бошқа кунга қолдиринг.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
    Сиз оптимистсиз, бунга ҳеч ким шубҳа қилмайди. Бугун ҳам шундайлигингизча қолинг. Гарчи ҳаёт сизга очиқ юз билан боқмаяпти деб ҳисобласангиз-да, барибир бўшашманг. Асосийси, атрофингизда садоқатли дўстлар, ёрингиз бор. Демак, сизни улар ҳеч қачон дар қолдиришмайди. Муҳаббатда бугунча омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди. Аммо кечқурун вазият бирдан ўзгариб, яна шод-хуррам лаҳзалар оғушида қоласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
    23 ноябр куни худо берганига шукр қилишдан бўлак имконингиз йўқ. Қолаверса, бу жуда тўғри йўл. Худойим шукроналикни хуш кўради. Жаҳл отига минманг, дўстлар, танишлар, сизни ҳурматлайдиганлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Сурункали хасталикка чалинганлар учун бугунги кун жуда хайрли кечади. Сиз навбатдаги муолажаларни аъло даражада амалга оширасиз.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
    Атрофингизда содир бўладиган ҳар қандай воқеа-ҳодисага ҳазил-мутойиба ва юзингизда табассум билан муносабат билдиринг. Сиз кўпроқ ўзингизга ишонасиз. Шундай экан, ишда, ҳаётда ўзгаларнинг маслаҳатларига зор эмассиз. Йирик лойиҳалар устида иш бошлаганлар учун бугунги кун жуда омадли кечади. Кечқурун йўл қўйган гуноҳларингизга астойдил тавба қилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинг. Соғлиғингизни ҳам
    эҳтиёт қилиш ёдингиздан кўтарилмасин.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
    23 ноябрда тўғри маънода эҳтиросларингиз оламни бузай дейди. Ишда ҳам, ўқишда ҳам сизга тенглашадигани бўлмайди. Яқин ўтмиш ёди билан яшашдан воз кечиб, бугунингизга қайтинг. Ишхонангизда тингловчи ва томошабин ролини ижро этинг. Акс ҳолда ким биландир беҳуда жанжаллашиб кайфиятингизни бузганингиз қолади. Кечқурун катмонингиз пулга тўлиш эҳтимоли бор. Ухлашга ётишдан олдин фақат сут маҳсулотлари билан чекланинг.

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
    Эмоцияни назоратда ушланг. Акс ҳолда миянгизни чулғаб турган ажойиб ғоялар мавҳумлик денгизига ғарқ бўлиши мумкин. Агар раҳбарлар сизни илғашларига умид боғлаётган бўлсангиз, иш бажаришда стандартлардан четга чиқинг. Оилавий ҳаётингизда нотекисликлар кўзга ташланса, жаҳл қилмасдан, босиқлик билан вазиятни юмшатинг. Саломатликни пулга сотиб ололмайсиз. Демак, борини кўз қорачиғидек асрашингиз шарт.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
    23 ноябр куни негадир аразчи ва гиначига айланиб қоласиз. Бундай ҳолатларда ёлғиз қолишингиз керак. Кимлардир танбеҳ берса, жиддий қабул қилманг. Ишда хотиржамликни қўлдан берманг. Кечқурун баъзилар хизмат сафарига отланишлари кутилади. Муҳим ҳужжатларни йўлга чиқишдан олдин яхшилаб назоратдан ўтказиб олинг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказганингиз маъқул.

    Манба: Hordiq.uz