Америка косметологлари юз терисини максимал даражада озиқлантириб, соғлом кўринишга келтирувчи ниқоблар рецептини ошкор этдилар.
Хабарда айтилишича, Е витамини ёғ эритувчи ва озиқлантирувчи модда ҳисобланади. Айнан ушбу витамин қуруқ ҳамда зарарланган тери учун мос бўлиб, йўқотилган намликни тиклайди, тери сўлғинлигини йўқотади, ажинларни кетказиб, тери осилишини бартараф этади.
Шунингдек Е витамини тери чўзилувчанлиги учун жавоб берувчи коллаген ва оқсил ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
Биласизки, сабзи ва авокадо таркибида кўп миқдорда Е витамини мавжуд. Шу сабабли косметологлар ҳам юз парваришида айнан ушбу маҳсулотлардан фойланашини маслаҳат бермоқдалар.
Косметологлар теридаги муаммоларни бартараф этишга ушбу ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилганлар.
1. Қирғичланган сабзи ва эзилган авокадо аралаштирилиб, битта Е витамини капсуласи қўшилади. Ниқоб юз терисига суртилгач, 20 дақиқадан сўнг ювиб ташланади.
2. 2 дона банан пюреси ва 2 та Е витамини капсуласи ўзаро аралаштиригач, юз терисига 20 дақиқага суртиб қўйилади ва белгиланган вақт ўтгач, ювиб ташланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди