date
views 1 374

Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тикланади

Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тикланади
Фото: Иллюстратив фото
Тошкентнинг қадимий дарвозаларни қайта тиклаш ишларини жадаллаштириш, тарих ва археология соҳаларида фаолият юритаётган тажрибали экспертлар ва соҳа мутахассисларини, шунингдек, бошқа тегишли давлат ташкилотларининг масъул ходимларини жалб қилган ҳолда, дарвозаларнинг аниқ тарихий дизайни ва лойиҳа-концепцияларини пухта ишлаб чиқишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Тошкентнинг қадимий дарвозаларни қайта тиклаш бўйича Ишчи гуруҳи томонидан бугунгача бажарилган ишлар кўриб чиқилди. Жорий йилда пойтахтнинг 12 та қадимий дарвозаларидан 2 тасини қайта тиклаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Маълумот ўрнида: XIX асрга қадар Тошкент шаҳри 12 та дарвозага эга кучли қалъа девори билан ўралган. Ҳар бир дарвоза ўша ҳудуднинг қадимий номи, марказий кўчанинг номланиши ёки қайси йўналишда жойлашганлигига қараб аталган: Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой, Кўкча, Самарқанд, Камолон, Бешёғоч, Қўймас, Қўқон, Қашқар. Ҳар бир дарвозани махсус хонада яшаган қўриқчи (дарвозабон) назорат қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тикланади