date

Феруза Норматова эрига оид миш-мишларга кескин жавоб берди

Феруза Норматова эрига оид миш-мишларга кескин жавоб берди

Актриса ва блогер Феруза Норматова “Яшин ТВ” лойиҳасига берган интервюсида турмуш ўртоғи ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди.

Суҳбат давомида бошловчи ундан: “Эрингизни 'алфонс' дейишади. Шу гап қанчалик рост?” — дея сўради.

Актриса бу саволга қатъий жавоб қайтарди:

“Аллоҳ асрасин, тавба қилдим, астағфируллоҳ. Мен ҳар доим Аллоҳдан муносиб инсонни сўраганман. Аслида, узоқ вақт турмуш қурмаганимнинг сабаби ҳам — атрофимда шундай талаблар билан келадиган инсонлар кўп эди. Мен эса бундай 'алфонсъларга турмушга чиқмайман деган қарорда қатъий турганман. Шу сабабли ҳам ҳозирги турмуш ўртоғимни танлаганман.

Биринчи учрашувданоқ унга ҳар томонлама эътибор берганман: қаерларга олиб боради, қандай машина ҳайдайди, қандай кийинади, нима иш қилади — барчасини синчиклаб кузатганман. Чунки мен 18 ёшли қиз эмасман, фақат бир жиҳатини ёқтириб турмуш қурадиган.

Тўғриси, у инсон ўз ишлари ҳақида ҳаммасини очиқ айтмаган. Ишонасизми, нима иш қилишини тўйимиздан уч ой ўтгач билганман. Ҳозирда турмуш ўртоғим хусусий фирмада расмий ишлайди, спорт ва автомобил йўналишида ўз бизнесига эга.

Асосий эътиборини спортга қаратган, Октагон лига билан шартнома имзолаган. Яқин кунларда жанг бўлиши кутилмоқда ва ҳозир шу жанг учун тайёргарлик кўрмоқда. Мени таниганлар яхши билади — мен ўз қадрини биладиган, ҳаққини бировга бермайдиган аёлларданман”, — деди Феруза Норматова.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Феруза Норматова эрига оид миш-мишларга кескин жавоб берди