![Кино тарихидаги энг кўп гонорар олган актёр болалар](/uploads/posts/2024-07/xe6406dd9b0_668f81ce918fe.webp.pagespeed.ic.vAlP_b6oRr.webp)
Ривожланган мамлакатларда нафақат таниқли актёрларга, балки ёш болаларга ҳам турли кино лойиҳаларида дебют қилиш ва машҳурликка эришиш имконияти мавжуд. Шундай актёрлар борки, улар эрта болаликданоқ мураккаб бўлган шоу-бизнес оламига кириб келган ва ҳали вояга етмай туриб мўмай даромад олишга эришган.
Милли Бобби Браун – ҳар бир эпизод учун 350 минг доллар
![](/uploads/posts/2024-07/xd817cb1dc4_1-pmqoitch.webp.pagespeed.ic.xgq6huiK7-.webp)
Фото: MSN
“Ажабтовур ишлар” фильми орқали 11ёшли актриса катта бойликка эга бўлади. Сериалнинг илк қисмларида у ҳар бир эпизод учун 100 минг доллардан 250 минг долларгача ишлаб топган бўлса, кейинчалик 4-мавсумда актриса 300 минг доллардан 350 минг долларгача ойлик олади. Бизнес инсайдерлар маълумотларига қараганда, Милли Netflix билан шартнома тузган, шу боис ҳам маошини қайтадан муҳокама қилолмаган.
![](/uploads/posts/2024-07/xdc1c3cf993_11-87p5mukz.webp.pagespeed.ic.OggKpIq5Jl.webp)
Фото: MSN
Фин Волфҳард, Ноа Шнапп, Калеб Маклафлин, Гатен Матараззо ва Седи Синк каби актёрлар ҳам сериалдаги роллари орқали 7 млн доллардан кўпроқ даромад қилишди.
Селена Гомес — ҳар бир эпизод учун 30 минг доллар
![](/uploads/posts/2024-07/x800eda6773_2-isjkca2c.webp.pagespeed.ic.Ezr1xEu6ME.webp)
Фото: MSN
Қўшиқчи ва актриса 2007—2012 йиллар оралиғида олинган “Вейверли Плейс сеҳргарлари” фильмидаги эпизоди учун 25 минг доллардан 30 минг долларгача маош олган. Актрисанинг биринчи иши учун ўша вақтда ёмон маблағ бўлмаган.
“Замонавий оила” фильмидаги болалар — ҳар бир эпизод учун 125 000 доллар
![](/uploads/posts/2024-07/x6b9c9764f1_3-i-xfnufc.webp.pagespeed.ic.H9noLnTNql.webp)
Фото: MSN
Сара Ҳайленд, Ариэл Винтер, Нолан Гулд ва Рико Родригесларга фильмдаги ҳар бир роли учун 70 000 доллардан маош берилган. Еттинчи мавсумга келганда эса уларнинг маоши 125 000 доллар бўлган. Фильм 2009 йилдан 2020 йилга қадар суратга олинган.
Опа-сингил Олсенлар — ҳар бир эпизод учун 80 минг доллар
![](/uploads/posts/2024-07/xdaecf492d3_4-ra_koqmt.webp.pagespeed.ic.28UCZp538Q.webp)
Фото: MSN
Олсенлар 15 ойлигидан бошлаб фильмларда суратга тушган. Бошланишида уларга ҳар бир эпизод учун 2,400 тўлашган бўлса, кейинчалик уларнинг маоши 80 минг долларга кўтарилади.
Франки Муниз — 150 000 доллар
![](/uploads/posts/2024-07/x413b446985_5-l8t0dt14.webp.pagespeed.ic.dx4KEKy2OD.webp)
Фото: MSN
Франки “Диққат марказидаги Малколм” фильмидаги ҳар бир эпизоди учун 30 минг доллардан ишлаб топди ва сериалдаги муваффақияти охирги мавсумида энг юқори чўққисига чиқади. Актёрга сўнгги мавсумдаги роли учун 150 минг доллар тўланди.
Ангус Ти Жонс — 350 000 доллар
![](/uploads/posts/2024-07/x9cc55a1e24_6-pbc8ivoa.webp.pagespeed.ic.YGLOE9oW1c.webp)
Фото: MSN
Ти Жонсга “Икки ярим эркак” фильмидаги роли учун 350 минг доллар тўланган. Фильм 2003 йилдан 2013 йилга қадар давом этганини ҳисобга оладиган бўлсак, Жонс ҳам у билан рол ижро этган Жейк Harper ҳам анчагина бойлик орттиришганини тахмин қилиш мумкин.
Виктория Жастис — 50 минг доллар
Америкалик қўшиқчи ва актриса кўплаб фильмларда рол ижро этган бўлиб, улардан бири “Зоуи 101” комедиясидир. Ажабланарлиси шундаки, актриса ушбу фильм орқали 50 000 доллар, “Ғолиб Виктория” лойиҳасидан эса 12 000 дан 180 000 долларгача маош олган. Фильм 2005—2008 йиллар давомида суратга олинган бўлиб, актриса талаба қиз ролини ижро этган.
Миранда Косгроув — 180 минг доллар
![](/uploads/posts/2024-07/x56b015aa95_8-kjhlgnfu.webp.pagespeed.ic.ipPGbvsmP3.webp)
Фото: MSN
Миранда Америкалик актриса, қўшиқчи, бастакор ҳамда фаол хайриячидир. У актрисалик фаолиятини 3 ёшда телевидение рекламаларида рол ўйнашдан бошлаган. “Айкарли” фильми орқали актриса ҳар бир эпизод учун 180 минг доллар олган. Умумий маоши эса 18 миллион доллар бўлган. Миранда 2012 йили Гиннес рекордлари китобига ҳам энг кўп маош олувчи қиз сифатида киритилган.
Тейлор Жеймс Уильямс — 250 минг доллар
![](/uploads/posts/2024-07/x30b83c4096_9-ksuzurla.webp.pagespeed.ic.nUwiq8deY-.webp)
Фото: MSN
Тейлор Жеймс “Барча Крисдан нафратланади” фильми орқали анчагина бойликка эга бўлган. Фильм 2005—2009 йиллар оралиғида суратга олинган бўлиб, актёрга 250 минг доллар фойда келтирган. Фильминг биринчи мавсуми вақтида актёр эндигина 12 ёшни қаршилаган эди.
Гари Коулман — 70 минг доллар
![](/uploads/posts/2024-07/x1828e7eebc_10-twzn6zya.webp.pagespeed.ic.SuZ6oergz5.webp)
Фото: MSN
“Турли зарбалар” фильми орқали Гари 1,500 доллар маош олади. Фильмнинг машҳур бўлиши ортидан эса 70 000 доллар ишлаб олади. Ҳозирда бу маблағ 200 000 долларга тенг. Фильмда у Арнолд Жексон ролини ўйнаган бўлиб, фильм унга катта муваффақият олиб келди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар расм](/uploads/posts/2024-07/xa1b47cb871_6695151e66faa.webp.pagespeed.ic.M575loXEDI.webp)
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
![Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/xe51103d5ed_dvk-1n6zjoa3.webp.pagespeed.ic.DjtUHvGXbX.webp)
Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди
![Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз" расм](/uploads/posts/2024-07/x1152f14ee6_796315_680.webp.pagespeed.ic.ZD2SmFVj3X.webp)
Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз"
![Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди расм](/uploads/posts/2024-07/xb620a05f0c_f_ceos7bsa3twk3d5f0bdmprv7c05cgk.webp.pagespeed.ic.9Vra1ZmHK8.webp)
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
![«Эркаги йўқ уйга бегона эркак кирмайди» ёки озарбайжонлик журналист таассуротлари расм](/uploads/posts/2024-07/xe15e261a12_920__95_4269392259.webp.pagespeed.ic.EIkgLjiP7J.webp)
«Эркаги йўқ уйга бегона эркак кирмайди» ёки озарбайжонлик журналист таассуротлари
![Америка Кубоги—2024. Уругвай пенальтилар сериясида Канадани мағлуб этиб, 3-ўрин соҳибига айланди расм](/uploads/posts/2024-07/x6bf4fa54fb_796332_680.webp.pagespeed.ic.VoXlDpHfAP.webp)
Америка Кубоги—2024. Уругвай пенальтилар сериясида Канадани мағлуб этиб, 3-ўрин соҳибига айланди
![Украина Мудофаа вазирлиги: Путинга суиқасд уюштиришга уринишлар бўлди расм](/uploads/posts/2024-07/xee0335b582_photo_2024-07-14_12-30-00-xcqouypj.webp.pagespeed.ic.l6P082mwnn.webp)
Украина Мудофаа вазирлиги: Путинга суиқасд уюштиришга уринишлар бўлди
![Шакира Америка кубоги финалидаги 8 дақиқалик чиқиши учун қанча гонорар олди? (видео) расм](/uploads/posts/2024-07/x16684afab9_image-xlwhwtrt.webp.pagespeed.ic.if2doV7nz1.webp)
Шакира Америка кубоги финалидаги 8 дақиқалик чиқиши учун қанча гонорар олди? (видео)