
Матбуотда бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг клубини ўзгартириши ҳақида миш-мишлар давом этмоқда. Бунга сабаб, унинг "Реал" билан янги шартнома имзоламагани бўлиб, амалдаги битим 2027 йилнинг ўртасига қадар амал қилади.
Fichajes порталининг хабарича, Винисиусни "Ливерпул" ўз сафига қўшиб олиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Англия Премьер-лигасининг йирик клуби футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Винисиус "Ливерпул"нинг ҳужум чизиғини қайта шакллантириш режасида муҳим ўрин тутиши мумкин. 25 ёшли футболчи 2025/2026 йилги мавсумда 16 та ўйинда 5 та гол уриб, 4 та голли узатма амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.