Малика Раҳимованинг яширин дардлари: нега у 5 йил фарзанд кўра олмади?

1 дақиқа ўқиш5.9K
Малика Раҳимованинг яширин дардлари: нега у 5 йил фарзанд кўра олмади?

Актриса Малика Раҳимова охирги интервьюсида ўз ҳаётидаги энг оғир ва энг қимматли даврлар ҳақида очиқ гапирди. У “Мирсодиқова билан” лойиҳасида нафақат ижодий йўли, балки оналиккача бўлган машаққатли сафарини ҳам эслаб ўтди.

Актрисанинг айтишича, талабалик пайтлари моддий қийинчиликлар туфайли супермаркетда қоровул сифатида ишлаган. Илк бор болалар майдончасида тарбиячи бўлиб хизмат қилган Маликага кейин видеокузатув бўлимига ўтиш таклиф қилинган. У шу ерда ўғриларни ушлаб, ишга тез кўниккан. Кейин эса темир йўл вокзалига ишга таклиф этилган.

Театрида штат бўш эмаслиги туфайли аввал синов муддатида юрган. Лекин вақт ўтиб, режиссёр ёрдамчиси сифатида ярим штатга қабул қилинган. Бугун эса у театрнинг биринчи тоифали актрисаси ҳисобланади.
Вокзалда ҳам тўлиқ штатда ишлаган актриса портловчи моддаларни текшириш аппарати орқали йўловчилар хавфсизлигини таъминлаб келган.

Бироқ унинг шахсий ҳаётида энг оғир зарба — 5 йил давомида фарзандли бўлолмагани бўлган. Шу қийинчиликдан сиқилган пайтда у синглисининг қизини асраб олиш ҳақида ўйлаганини ҳам яширмади.

“Синглим: ‘Худо ўзингизга кўп фарзанд беради’, деган. Лекин менда умид қолмаётган эди”, — дейди актриса.

Орадан вақт ўтиб, у ЭКУ қилдиришга қарор қилган ва айнан шу текширув пайтида ўзининг табиий равишда ҳомиладор эканини билган. Бу хабар унинг ҳаётини тубдан ўзгартирган.

Ҳозир эса Малика Раҳимова таътилда, фарзандлари тарбияси билан банд. У оналик бахтини узоқ кутган бўлса-да, бугун шукроналик билан яшамоқда. 

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?