
Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг жамоани тарк этиши борасида миш-мишлар узоқ вақтдан бери муҳокама қилинмоқда. Германиялик марказий ҳимоячининг шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.
Баҳорда 33 ёшга тўладиган Рюдигер билан «Реал» айрилиш ниятида, чунки футболчи ёш жиҳатидан катта бўлиб бормоқда. Transfer News Live манбасининг Fichajesга таяниб хабар қилишича, Лондоннинг «Челси» клуби Рюдигерни яна ўз таркибига қайтаришни режалаштирмоқда.
Клуб раҳбарияти тажрибали ўйинчининг ёш футболчиларга намуна бўлиб, жамоани етаклаши мумкинлигига ишонмоқда. Умуман олганда, «Челси» Рюдигерга аввалги йилларда Тиаго Силва эгаллаб турган ролни беришни режалаштиряпти.
Антонио Рюдигер «Челси» сафида 2017-2022 йиллар давомида фаолият олиб борган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.