date

Александр Бубнов: "Россия терма жамоаси ҳеч кимга керак эмас"

Александр Бубнов: "Россия терма жамоаси ҳеч кимга керак эмас"
Москванинг "Спартак" клуби собиқ ҳимоячиси Александр Бубнов Россия терма жамоасига оид фикрларини билдирди. Маълумки, Россия терма жамоаси 2022 йил феврал ойидан бошлаб халқаро ўйинлардан четлаштирилган.

"Ҳозир ҳеч кимга терма жамоа керак эмас. У фақат расмий ўйинлар учун керак. Карпин нима учун керак у ерда? Бизда "Подшоҳ", Ташуев, Пятибратов бор. Мен у ерда текин ишлай оладиганларни санаб ўтаман," – дейди Бубнов "Коммент.Show" YouTube каналида чиқишида.

Россия терма жамоаси сўнгги марта дўстлик учрашувини Чили миллий жамоасига қарши Сочида ўтказган эди. Ушбу учрашув 15 ноябр куни бўлиб ўтган бўлиб, Валерий Карпин шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Бубнов: "Россия терма жамоаси ҳеч кимга керак эмас"