
Осиё бўйича иқтидорли муаллифларни топиш, танитиш ва уларнинг ажойиб ишлари учун рағбатлантириш мақсадида ҳар йили кузда ўтказиб келинадиган “DigiCon6 Asia Awards” мукофотига ўзбекистонлик ёш киноижодкорларнинг иккита фильми — Шокир Холиқовнинг “Чой” ва Маҳлиё Асқаралиеванинг “Совға”си тақдим этилди. Ўзбекистонлик вакиллар жами етти кишидан иборат.
— Ёш киноижодкорлар — миллий кинематографиянинг келажаги, шу сабаб уларнинг ижодий маҳорати ошишига катта эътибор қаратиш лозим, — дейди “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов. — Бизнинг иқтидорли йигитлар бундай нуфузи фестивалда Ўзбекистонда ёш киноижодкорлар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўзларининг қобилияти туфайли иштирок этишмоқда, дея қўшимча қилди у.
— Келгусида “Ўзбеккино” ёш киноижодкорлар маҳоратини ошириш учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор лойиҳалар ташкиллаштиришини таъкидлаб ўтди Абдухолиқов.
— Биз “Ўзбеккино” миллий агентлиги қошида Ёшлар ижодий маркази ва ёшлар ижодий студиясини ташкил этишни режалаштиряпмиз. Бундан ташқари, барча керакли ускуналар билан жиҳозланган 150 ўринли ижодий лабораторияни очишни мўлжалладик, дейди “Ўзбеккино” раҳбари.
Шуни қайд этиш керакки, “DigiCon6 Asia Awards”да Япония, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Корея, Малайзия, Сингапур, Тайвань, Таиланд давлатлари вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон фестивалда илк бор қатнашмоқда. Япониянинг йирик медиа кинокомпанияси TBS кинофестиваль ташкилотчиси ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар