date
views 9 897

Евро-2016. Группа А. Будет ли «хозяин» гостеприимным?

Евро-2016. А гуруҳи. "Майдон эгалари" меҳмондўстлик қилармикан?

«Zamin.uz» блоги Евро-2016 да қатнашувчи А гуруҳи жамоаларидан нималар кутиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашади.

Албания.
Рейтинги FIFA да: 45-ўрин.
Рейтинги UEFA да: 31-ўрин.
Ассоциация ташкил топган йил: 1930.
Лақаби: "бургутлар".
Европадаги энг яхши кўрсаткичи: гуруҳ босқичи (2016).

Албания терма жамоаси биринчи марта бундай катта турнирда иштирок этиш ҳуқуқини италиялик бош мураббий Джанни Де Бьязи қўл остида қўлга киритишди.

Квалификация. Албанияликлар ўз гуруҳида Португалиядан кейин 2-ўринни эгаллашди. Улар гуруҳидаги Дания, Сербия ва Арманистон каби терма жамоаларни ортда қолдиришга муваффақ бўлишди. Бу Албания терма жамоасини кучини кўрсатувчи ҳолат эмас. Арманистон терма жамоаси гуруҳ ўйинларида умуман ўзига ўхшамади, яъни бор йўғи 2 очко жамғара олди, холос. Серблар билан албанлар кулгили техник ғалабага эришди. Португаллар устидан эришилган ғалаба эса рақибнинг асосий юлдузисиз ҳамда унчалик менсимасдан ўйнаганлиги сабабли дейишимиз мумкин.
Статистика: 8 ўйин, 4 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият, тўплар нисбати 10-5 (Сербияга қарши жанжалли техник ғалабани ҳам қўшган ҳолда).
Таркиб. Таркибда ёрқин номлар порламайди. Термадаги энг қиммат футболчи - 22 ёшли ҳимоячи Эльсеид Хюсай, Италиянинг «Наполи» клубида иштирок этади, унинг трансфер нархи (transfermarkt.de баҳоси бўйича) 9 млн. евро. Бунга яна «Лацио» клуби дарвозабони Этрит Бериш ва терма жамоа сардори, «Нант» клуби ўйинчиси марказий ҳимоячи Лорик Цанни қўшиш мумкин.
Жамоанинг ўртача ёши: 27,6 ёш. Ўртача қиймати: 1,78 млн. евро.
Тахмин: руминлар билан 3-ўрин учун кураш олиб боради, 1/8 финалда иштирок этиши ҳам мумкин.

Руминия.
Рейтинги FIFA да: 19-ўрин.
Рейтинги UEFA да: 18-ўрин.
Ассоциация ташкил топган йил: 1909.
Лақаби: "учранглилар".
Европадаги энг яхши кўрсаткичи: 1/4 финал (2000)

«Руминия терма жамоаси ўзининг энг яхши кўрсаткичига 1994 йили АҚШда Георге Хаджи билан чорак финалгача чиқишган, пенальтилар сериясида шведларга ютқазган эдилар.

Жамоа ЕВРО-2016 га чиқиш вазифасини руминларнинг ЖЧ-1994 даги бош мураббийи Ангел Йордэнеску раҳбарлигида мағлубиятсиз бажаришди.

Квалификация. Руминия – 10 та учрашувдан биронтасида мағлубиятга учрамаган 4 та терма жамоадан бири. Руминларга 5 ғалаба ва 5 дурангга эришиш ҳам ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаш имконини бермади. Улар Шимолий Ирландияга гуруҳ ғолиблигини беришиб, венгрлар, финлар, греклар ва Фарьер оролларини ортда қолдиришди.
Статистика: 10 ўйин, 5 ғалаба, 5 дуранг, тўплар нисбати 11-2.
Таркиб. Гуруҳ ўйинларида Руминиянинг энг кам (бор йўғи 2 та) гол ўтказиб юборганлигини ҳисобга олиб, бу терма жамоанинг ҳимоясида асосан юлдузлар тўп суришини билиб олиш қийин эмас. Булар - ҳимоячилар 34 – ёшли ветеран Разван Рац, жамоа сардори Влад Кирикеш (6 млн. евро), «Наполи» да ўйнайди, яна 2 та дарвозабон Костел Пантилимон («Уотфорд», 6 млн. евро) ва Чиприан Тэтэрушану («Фиорентина», 5 млн. евро).
Жамоанинг ўртача ёши: 28,7 ёш. Ўртача қиймати: 2,43 млн. евро.
Тахмин: руминларда гуруҳда 3-ўринни эгаллаш эҳтимоли албанларга нисбатан кўпроқ, шу билан бирга Ангел Йордэнеску шогирдларида Швейцарияни ортда қолдириб гуруҳда 2-ўринни эгаллаши учун ҳам кучи етарли.

Швейцария.
Рейтинги FIFA да: 14-ўрин.
Рейтинги UEFA да: 10-ўрин.
Ассоциация ташкил топган йил: 1985
Лақаби: «швайцер нати» (Schweizer Nati)
Европадаги энг яхши кўрсаткичи: гуруҳ босқичи (1996, 2004, 2008)

«— Биз Францияга ўз кучимизга ишонган ҳолда бормоқдамиз, камида бир босқич олдинга силжишни хоҳлаймиз. Бизда яхши ёш жамоа мавжуд, ҳатто ўз кучимиз билан финалгача ҳам бора олишимиз мумкин, бунинг учун фақат биринчи ўйинни ютишимиз лозим.» (Жердан Шакири, Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси).
Швейцария терма жамоаси Европа чемпионатларининг финал қисмида 3 бора иштирок этган ва ҳар сафар гуруҳ баҳсларидан нарига ўта олмаган. 2008 йили швейцарияликлар Австрия билан бирга Европа чемпионатини ўз уйларида ўтказишган эди.
Евро-2008 нинг майдон эгалари Швейцария ва Австрия 2000 йилда Бельгияда бўлиб ўтган турнирда ҳам иштирок этишган, лекин ўз гуруҳларидан чиқа олишмаган.

Квалификация. Е гуруҳида Швейцария 2-ўринни эгаллаган, ҳар икки ўйинда англияликларга ютқазиб уларни олдинга ўтказиб юборган. Яна бир мағлубиятга улар словенияликларга қарши ўйинда учрашган. Қолган 7 ўйиннинг барчасида улар ғалаба қозонишган, яъни Словенияни 1 марта, Эстония, Литва ва Сан-Маринони 2 мартадан мағлубиятга учратган.
Статистика: 10 ўйин, 7 ғалаба, 3 мағлубият. Тўплар нисбати: 24-8.
Таркиб. Швейцарияликлар таркибида ёрқин футболчилар йўқ, лекин уларнинг таркибида европа даражасидаги кўплаб кучли футболчиларни кўриш мумкин. Масалан, Ян Соммер ва Роман Бюрки менхенгладбах ва дортмунднинг «Боруссия» клублари дарвозабонлари, қанот ҳимоясида жамоа ветерани Стефан Лихштайнер («Ювентус») ва Чемпионлар лигаси чорак финалчиси Рикардо Родригес («Вольфсбург»). Шунингдек, ярим ҳимоя чизиғида 23-ёшли Гранит Жака («Арсенал»), ҳужум чизиғида «Сток Сити» футболчиси Жердан Шакирини мисол қилишимиз мумкин, у саралашнинг 9 ўйинида 4 та гол урган.
Ўртача ёши: 26,1 ёш. Ўртача қиймати: 7,5 млн. евро.
Тахмин: Швейцария терма жамоаси А гуруҳида 2-ўринни эгаллаши мумкин. Улар албанлар ва руминлардан 3 очкодан олиши зарур, 1-ўринни эса майдон эгалари ўзиники қилса керак. Швейцариянинг кейинги тақдири қандай кечиши мумкин? Улар Евро-2016 нинг чорак финалигача боришлари учун етарли кучга эгалар

Франция.
Рейтинги FIFA да: 21-ўрин.
Рейтинги UEFA да: 8-ўрин.
Ассоциация ташкил топган йил: 1919
Лақаби: «учранглилар»
Европадаги энг яхши кўрсаткичи: ғолиблик (1984, 2000)

«Учранглилар» Францияда ўтказилган мусобақаларда анъанавий равишда яхши ўйин кўрсатиб келишган. Улар 1984 йили Европа чемпиони бўлишган, шунда Мишель Платини мусобақанинг финал қисмида 9 та гол уриб рекорд ўрнатган эди. 1988 йили эса ўз майдонларида Жаҳон чемпиони бўлишган эди, мазкур турнирнинг бош қаҳрамони афсонавий Зинедин Зидан бўлган эди. Орадан 2 йил ўтиб французлар яна Европа чемпиони бўлишди, 2006 йили эса Германияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида италияликларга финалда ютқазиб 2-ўрин билан кифояланишган эди. Кейинги пайтларда “учранглилар” катта турнирларда ўзини кўрсата олишгани йўқ. 2008 ва 2010 йили французлар ўз гуруҳларидан чиқа олишмади, Евро-2012 да эса 1/4 финалгача боришди, холос.

«– Биз гуруҳимиздаги икки рақибимизни яхши биламиз:Албания билан яқинда 2 марта ўйин ўтказдик, тўғри, уларни мағлубиятга учрата олмадик, Швейцарияга қарши Жаҳон чемпионатида тўп сурганмиз. Биз уларни биламиз, улар эса бизни. Руминия терма жамоасини эса биз яхши билмаймиз, улар саралаш ўйинларида ҳимояси кучли эканлигини намойиш этишди:бор йўғи 2 та гол ўтказишди, 5 ғалаба, 5 дуранг. Энг муҳим ўйин биз учун айнан Руминия билан бўлиб ўтади, яъни турнирнинг очилиш ўйини. Орқага қарашга улгурмаймиз, ҳа демай бу вақт келиб қолади.» (Дидье Дешам, Франция терма жамоасининг бош мураббийи)
Французлар саралаш ўйинларидан озод қилинган эди, майдон эгаси сифатида, ўртоқлик ўйинлари эса ҳар доим ҳам аниқ картинани белгилаб бермайди. Гарчи “учранглилар” ўртоқлик учрашувларида тўлиқ куч билан ўйнашган бўлишса ҳам, охирги йилда Германия, Португалия, Дания ва Сербия устидан ғалаба қозонишган бўлса ҳам аниқ хулоса чиқариб бўлмайди.
Таркиб. Карим Бензема Евро-2016 да ўйнамайди, шунинг учун майдон эгаларининг ушбу турнирдаги асосий юлдуз ўйинчиларии Поль Погба («Ювентус») ва Чемпионлар лигаси финалчиси Антуан Гризманн («Атлетико» Мадрид) бўлади. Дарвозани ишончли тарзда Уго Льорис («Тоттенхэм») қўриқлайди, Дидье Дешам жамоасининг бошқа позицияларида бир нечта вариантлар бор ва улар Франция терма жамоасининг ҳозирги машҳурлигини кўрсата оладилар. Жамоа таркибида барқарор ўйин кўрсата оладиган, етарли тажрибага эга ва ёш ўйинчилар талайгина.
Ўртача ёши: 27,8 ёш. Ўртача қиймати: 19,74 млн. евро.
Тахмин. Ўз гуруҳида ғолиб бўлади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, агар улар Европа чемпионатининг финалида ўйнаса.
Ctrl
Enter
Нашли оШибку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Новости » Спорт » Евро-2016. Группа А. Будет ли «хозяин» гостеприимным?