Смарфон ёки планшетда Wi-Fi симсиз алоқаси сезиларли даражада батарея қувватини сарфлашини ҳамма билади. Айниқса, ушбу алоқа орқали катта ҳажмдаги файллар ўтказилганда қувват сарфи янада ошади. АҚШнинг Вашингтон университети тадқиқотчилари жорий Wi-Fi стандартидан кўра 10 000 марта кам энергия сарфлайдиган Wi-Fi сигналини чиқарадиган технологияни яратишди, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти. Ишланмага “Пассив Wi-Fi” номи берилган бўлиб, у мазкур стандартдаги алоқани келгусида бутулай янги поғонага олиб чиқиши айтилмоқда.
Янги технология рақамли ва аналогли амалларни иккига ажратиш асосида ишлайди. Пассив Wi-Fi сигнални юбориш учун алоҳида аналогли транзистордан фойдаланади, натижада мазкур сигнал ютилади ва кам қувват ишлатадиган рақамли ўтказгичлар орқали анъанавий пакет форматида юборилади.
Пассив Wi-Fi технологиясининг энергия сарфи Bluetooth LE ёки ZigBee модулларига қараганда 1000 марта камроқ экан. Янги технологияни 2017-йилда амалий мисолда намойиш қилиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди