Смартфон ва ноутбукларнинг кенг тарқалганига қарамай, ҳали ҳам кўпчилик одамлар қайдларни ёзиш ёки бирор эскизни чизиш учун оддий блокнот ва ручкага мурожаат қиладилар. Бироқ ушбу жараёнда блокнотдаги саҳифа қоғозларининг тугаб қолиши энг асосий камчилик бўлиб, фойдаланувчи ҳар гал янги блокнотни харид қилишига тўғри келади.
Юқоридаги камчиликларни ҳисобга олган ҳолда, мутахассислар чексиз фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган The Everlast Notebook номли блокнотни яратдилар, деб ёзмоқда Terabayt сайти. The Everlast Notebook блокноти ilot Frixion ручкалари ёрдамида ишлайди. Унинг саҳифалари яримсинтетик қоғоздан тайёрланган бўлиб,ёзилган қайдларни кейинчалик сув билан тозалаш мумкин.
Rocketbook иловаси ёрдамида блокнотда ёзилган қайдларни рақамли форматга ўгирса бўлади. Шунингдек, иловани рақамли форматга ўгирилган қайдларни онлайн хотирага сақлайдиган қилиб созлаш мумкин.
Блокнотнинг ўлчамлари 8х11 дюйм, 32-34 та саҳифаси бор, нархи 34 доллар.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди