
Beeline Business Bee-service хизмати ишга туширилганлиги ҳақида хабар беради. Мазкур хизмат ёрдамида корпоратив мижозлар ҳужжатларнинг сканнер қилинган қоғозли нусхаларисиз тариф режаларини ўзгартиришлари, қўшимча хизматларни ёқишлари/ўчиришлари, шунингдек абонент рақамини блок ҳолатига туширишлари/чиқаришлари мумкин. Бунинг учун [email protected] электрон манзилига сўров юбориш лозим.
Электрон сўровлар ҳар куни соат 9:00дан 22:00гача умумий навбат тартибида кўриб чиқилади. 22:00дан кейин юборилган сўровлар ундан кейинги кунда кўриб чиқилади. Хизматни ёқтириш учун Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимида қўшимча битим имзолаш, шунингдек сўровлар амалга ошириладиган электрон манзилни кўрсатиш лозим. Читайте «Замин» в Telegram!
Ctrl
Enter
Нашли оШибку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterНовости по теме