17:49 / 06.03.2017
11 224

Ўзбекистонда 8 мартга бағишланган ижтимоий веб-лойиҳа ишга туширилди

Ўзбекистонда 8 мартга бағишланган ижтимоий веб-лойиҳа ишга туширилди

8 март байрами – Ўзбекистондаги барча хотин-қизларга ўз севги ва ҳурмат-эҳтиромни яна бир бор билдириш учун яхши имконият.

Халқаро хотин-қизлар куни арафасида 8mart.uz лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва MacCoffee компанияcи кўмагида амалга оширилди. Лойиҳа бош ҳамкори Мчж «UMS».

Лойиҳа мамлакатимизнинг энг машҳур эркакларига аёлларимизни табриклаш имкониятини беради. Ҳар бир аёл Рашид Холиқов, Мурод Назаров, Вячеслав Кан, "Уммон" гуруҳи аъзолари ва бошқалардан шахсий табрик олиши мумкин.

Лойиҳанинг 8mart.uz сайтида шахсий табрикларни олиш мумкин. Бунинг учун сайтнинг бош саҳифасида Facebook ижтимоий тармоғининг тугмасини босиб, автоматик равишда авторизациядан ўтиш керак.

Шу билан бирга сайт, мамлакатимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшган, Ўзбекистоннинг таниқли аёллари: Тамарахоним, Галина Мельникова, Сайёра Рашидова, Зулфия Исроилова, Оксана Чусовитина, Ирода Тўлаганова, Бернара Кариева, Муяссар Раззоқова ҳақида маълумотларни ўз ичига олган.

«8 март - аёлларнинг замонавий дунёда юқори ўрни ва аҳамиятини ифодаловчи рамзий байрамдир. Биз, бундай қизикарли ва ижтимоий лойиҳаларни, мамлакатимизнинг фаол компаниялари яратаётганидан жуда мамнунмиз. Фурсатдан фойдаланиб, биз Ўзбекистоннинг барча аёл ва қизларини 8 март билан табриклаймиз!» - деб изоҳлади Ўзбекистон Хотин - қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Гульнора Маруфова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 8 мартга бағишланган ижтимоий веб-лойиҳа ишга туширилди