
Аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси Майами шаҳри мэри Френсис Суаресдан рамзий шаҳарнинг калитини қабул қилиб олди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
"Сизга ушбу калитни шаҳримиз, мамлакатимиз ва бутун футбол дунёси учун амалга оширган ишларингизга миннатдорчилик сифатида топширишни истайман. Раҳмат сизга," деди Суарес.
Месси бу совғани катта шараф деб атади ва ўз оиласи билан ушбу шаҳарда яшашидан жуда бахтиёр эканлигини таъкидлади. Лионел Месси 2023 йилда "Интер Майами" жамоаси футболчисига айланган ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган.
У барча мусобақаларда жамоа таркибида 84 та ўйинда майдонга тушиб, 74 та гол урган ва 37 та голли узатма амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар